
"Айни пайтда фақатгина жаҳон чемпионати ҳақида ўйламоқдаман. Мен клуб сафида ажойиб бўлган мавсумни ўтказдим, эндиликда эса, бор диққат-эътиборим мундиалга қаратилган.
Матбуотда ўзим ҳақимдаги миш-мишларни кўрганимда нима қиламан? Бошқа саҳифани очаман. Чунки газеталарда ҳақиқатдан кўра, ёлғон маълумотлар кўп", - дейди Суарес.