Луис Суарес: "Барселона"да гол уришга бироз қийналяпман"

Aslanov Jasurbek
1 дек 2014, 10:43
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес таъкидлашича, унга кўк-анорранглилар сафида гол уриш осон бўлаётгани йўқ.

"Гол уришга бироз қийналяпман ва ғалати тасаввур уйғоняпти. Сен гол уришни хоҳлайсан, аммо тўп дарвозага кирмаяпти. Голимни ҳисоблашмаганидан жаҳлим чиқди, чунки у қоида бўйича бўлганди. Аммо ишлашда давом этиш керак. Хар ўйинда Неймар ва Месси билан бир-биримизни тушунишимиз яхши томонга ўзгармоқда" - дейди Суарес.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›