Луис Филипе Сколари Осиёга қайтиши мумкин

Alisher
18 ноя 2019, 14:41
Таниқли бразилиялик мутахассис Луис Фелипе Сколари Хитой терма жамоасида иш бошлаши мумкин.

Хабарларга кўра, 71 ёшли мутахассис Осиё жамоасининг таклифини кўриб чиқишга тайёр.

Хитойнинг бундан олдинги бош мураббийи Марчелло Липпи ЖЧ-2022 саралаши доирасида Сурия (1:2)дан учралган мағлубиятдан сўнг истеъфо берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Сколари шу йилнинг сентябрь ойида "Палмейрес"дан кетганидан буён ишсиз юрибди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Xinhua Sports