Луис Энрике: “Тўпни тез-тез йўқотганимиздан хурсандмасман”

4 сен 2020, 09:32
Испания терма жамоаси устози Германияга қарши 1:1 ҳисобидаги баҳсдан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Биринчи бўлимда рақибга қараганда бизда бир нечта яхши вазиятларимиз бўлди. Немислар голдан сўнг чуқурроқ ҳимояда ўйнашга қарор қилди, биз эса қанотлардан фойдаландик. Менга футболчиларнинг ғалабага очлиги ёқади, худди ушбу баҳсда бўлгани каби. Ферран Торрес (дебют қилди) қойилмақом ўйнади. Фати учун эса бу орзудаги дебют эди. Агар баҳсга тоза футбол тарафидан қарайдиган бўлсак, тўпни тез-тез йўқотганимиздан хурсанд эмасман. Балки хатоларга ўйин тезлиги ҳам сабаб бўлгандир”, — дейди Луис Энрике.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›