Луис Энрике: "Маошимнинг бир қисмидан воз кечишга тайёрман, лекин ОАВ билан мулоқотга киришмайман"
		
		27 сен 2024 17:30
        Янгиликлар	
	 
				 
				Луис Энрике: "Маошимнинг бир қисмидан воз кечишга тайёрман, лекин ОАВ билан мулоқотга киришмайман"
Франциянинг ПСЖ жамоаси бош мураббийи Луис Энрике журналистлар билан мулоқот қилиш вақтини қисқартириш учун пул тўлашга тайёр.
			"Журналистлар билан яхши вақт ўтказаман. Ҳеч қачон матбуот анжуманларига халақит бермайман, нима демоқчи бўлсам, шуни айтаман. Аммо хаёлимга шундай фикр келди: агар менга маошимнинг бир қисмини бериб, ОАВ билан алоқа қилмайсан деб ҳужжат тутқазишса, унга имзо қўярдим. Клуб билан шартномада журналистлар билан суҳбатлашиш мажбурияти бор. Бироқ агар мен ундан қочиб қутула олсам, мен буни қиламан. Айниқса, ўйиндан кейинги матбуот анжуманларидан қутулишни истайман", – деди Луис Энрике.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ бугун Лига 1 доирасида "Ренн"га қарши учрашув ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар