Луис Энрике: «Биз эришмоқчи бўлган натижани қўлга кирита олмадик»

Khoja
11 апр 2024, 08:59
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ҳали кейинги босқич учун имкониятлар бор эканлигини маълум қилди.

«Биз эришмоқчи бўлган натижани қўлга кирита олмадик. Умуман олганда, кучли рақибга қарши яхши баҳс ўтказдик. Учрашув биз учун анча қийин ўтди. Биз иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартира олдик, бироқ рақиб бугун ғалаба учун кўпроқ гол урди.

Иккинчи учрашувда барча деталларга эътибор беришимиз керак бўлади. Каталониядаги баҳс биз учун финалга тенг. Биз сафарда ғалабага қозониш учун борамиз. Ҳозирча ҳеч нима йўқотилмади, шунинг учун хавотир олишга ҳожат йўқ», — деди ПСЖ устози.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›