

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади ва мутахассис ўз шогирдларига шундай деди: "Примерода чемпион бўлишни истайсизларими? Ҳа ёки йўқ? Демак, йўқ. Сизлар жамоавий тезликсиз ўйнаяпсиз, ҳаракатларингизда зичлик йўқ. Биз худди шунчаки майдонга чиқаётганга ўхшаймиз. Сизлар олдинга қадам ташлайсиз ёки соврин билан хайрлашамиз. Шунга аниқлик киритинг".




