

“Месси ҳақида нима дейишни ҳам билмайман, аммо барибир ўз фикримни билдирмоқчиман. Клуб – бу энг аввало инсонлар, футболчилар ва раҳбариятдир. “Барселона” эса дунёнинг энг яхши клубларидан бири. Улар доимо титулларни қўлга киритишган.
Месси билан жуда яхши муносабатларни йўлга қўйганмиз. Клуб у билан дўстона келишувга эришишини истардим. Эртами-кеч у кетади. “Барселона” совринларни Мессисиз ҳам ютишда давом этади, Лео эса чиройли футбол намойиш этишда давом этаверади”, дейди Энрике.



