Ловренга Италия клубидан харидор бор

16 июл 2019, 19:20
А Серия вакили "Милан" "Ливерпуль" ҳимоячиси Деян Ловренга қизиқмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг журналисти Никола Скиранинг маълум қилишича, Ловрен – "россонерилар" мудофаа чизиғини кучайтирадиган ўйинчи.

Футболчининг агенти Владо Лемич сешанба куни эрталаб "Милан" раҳбарияти билан 1 соат давомида учрашув ўтказган.

"Ливерпуль" хорватиялик ҳимоячиси учун 20 млн. евро сўрамоқда. Айни пайтда Ловрен мерсисайдликлар сафида йилига 5 млн. евро маош олади. "Милан" эса  футболчига 3 млн. евро тўлашга ва 4 йиллик шартномага эга таклиф билан чиқмоқчи.

Ўтган мавсум 30 ёшли Деян "Ливерпуль" таркибида 13 учрашув ўтказиб, 1тадан гол ва ассистни ҳисобига ёздириб қўйди. 


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›