Льорис финал ҳақида: "Бугунги баҳс бокс мусобақасига ўхшарди"

Eldor Akmurzayev
19 дек 2022
Уго Льорис 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалида Франция терма жамоасининг мағлубияти ҳақида изоҳ берди.

"Афсуски, бу фожиали  тугаган воқеа. Биз жуда кўп техник хатолар туфайли биринчи бўлимда муваффақиятсизликка учрадик. Битта жангда ғалаба қозона олмадик, рақиб бизга муаммо туғдирди. Мантиқан, ҳамма нарса уларнинг ғалабасига кетаётган эди.

Иккинчи бўлимнинг ўрталарида биз мағрурликни ҳис қилдик ва Килиан истеъдоди туфайли ҳисобни тенглаштира олдик. Бу бокс мусобақасига ўхшарди, зарбадан кетидан яна зарба.

Аргентиналиклар ўйинни яхши бошлашди, агрессив ўйнашди, ўйиннинг барча жиҳатларидан фойдаланишди. Биз бутун ўйин давомида жуда секин ҳаракатландик.

Вирусми? Биз баҳона қилмоқчи эмасмиз, боримизни бердик. Йигитларни табриклашимиз керак, чунки биз охиригача таслим бўлмадик" - деди "Тоттенхэм" дарвозабони ва Франция терма жамоаси.

Эслатиб ўтамиз "Уч рангли"лар пенальтилар сериясида Аргентинага 3:3 (2:4) ҳисобида ютқазишди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports