Лоран Блан: «ПСЖ» Чемпионлар лигасини юта олади»

Narzulla Saydullayev
9 авг 2013, 15:08
«ПСЖ» бош мураббийи Лоран Блан клубнинг 2013/14 йилги мавсумда қўлга киритиши мумкин бўлган совринлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бизнинг янги мавсум учун мақсадимиз тушунарли: ўзимиз иштирок этаётган барча мусобақада имкон қадар узоқроққа бориш.

 Чемпионлар лигасида ўтган мавсумдагидан (1/4 финал) паст натижа кўрсатмоқчи эмасмиз, балки ундан ҳам яхшироқ натижага эришармиз.

«ПСЖ» Чемпионлар лигасини юта олади, ҳеч ким «Челси»дан ғолиб чиқишини кутамаган вақтда улар чемпион бўлгандилар», – дейди Блан.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru