Лоран Блан: “Бенфика”га қарши ўйинда, жамоада ўзига бўлган ишонч етишмади”

Tolibjon Qosimov
11 дек 2013, 12:16
“ПСЖ” клуби бош мураббийи Лоран Блан, жамоасининг Чемпионалр лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Бенфика”га қарши кўрсатган ўйинидан (1:2) қониқмади.

- Биринчи бўлимда қилишимиз керак бўлган ишни қилдик. Гол уришга имкониятимиз бўлди ва буни бажардик ҳам. Аммо иккинчи бўлимда жамоада ўзига бўлган ишонч етишмади. Ушбу ўйинда бир нечта муҳим бўлмаган ўйинчиларни майдонга туширган бўлсамда, уларнинг тажрибаси ғалаба қозонишимиз учун етарли эди. Жамоани фақатгина асосий таркиб ўйинчилари билан баҳолаш керак эмас. Ўйиндан қониқмадик, аммо мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак, - мутахассиснинг сўзларини келтиради “ПСЖ” расмий сайти.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru