UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  0 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  1 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  2 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  5 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  4 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  22 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  18 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  13

"Истеъфони мен ҳал қилмайман" - Лопетеги иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Истеъфони мен ҳал қилмайман" - Лопетеги иштирокидаги матбуот анжумани

"Эл Класико"даги 1:5 ҳисобида учралган мағлубиятдан кейин "Реал" бош мураббийи Хулен Лопетеги шундай фикрларни билдирди.

"Барселона" майдонида қаттиқ мағлубиятга учрадик. Биз ўйин тизгинини бошқа йўлга буриб юбора олишимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Гол уриб, қайтиш қилишимиз мумкин эди. Аммо Суареснинг голи барча иллюзияларни чиппакка чиқарди. Натижа ўйинга мос эмас, аммо бу билан тинчланиб бўлмайди.

Жахлим чиқмоқда. Кийим алмаштириш хонасида ҳам шундай кайфият ҳукмрон. Аммо бизда куч бор, ҳозир эндигина октябрь ойи. Мавсум давомида хатоларни тўғрилаш учун вақт кўп. Жамоага мутлақ ишонаман. Жамоани яна топ-даражага олиб чиқишга ҳаракат қиламан. Келажагим борасидаги қарорни эса раҳбарият чиқаради.

Ўз футболчиларимни олдин ҳам, кейин ҳам, ҳозир ҳам танқид қилмайман. Буни мендан кутманг. Мен бу орқали футболчининг руҳиятига босим ўтказмайман. Футболчи жисмоний жиҳатдан қанчалик кучли эканлигини кўрсатса, руҳий тарафлама ҳам ҳудди шунча устун бўлиши лозим.

Таркибдан нолимайман. Аммо мен сизларга апрель ёки май ойигача кутишингизни истайман. Ўтган уч ҳафта биз учун оғир ўтди ва ўзимизга дарс олдик..... Ғалати ўйин, "Барселона" жуда кучли ўйнади.

Ўйинга қайта олардик. Аммо учинчи гол ўтказиб юборилганидан кейин, ўйин тугади. Бунгача биз тартибли ўйин кўрсатаётгандик.

Спортда ҳар доим омадсизлик жамоанинг бош мураббийига юкланади. Ишонаман, ноябрь ойининг охирларига бориб, "Реал" фақатгина байрам қилади", - деди Лопетеги.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика