Лондон клуби Эриксен билан шартнома имзолашга тайёр
21 июн 2022 18:24
Янгиликлар
Лондон клуби Эриксен билан шартнома имзолашга тайёр
"Брентфорд" билан шартномаси якунланаётган даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен бошқа бир инглиз клубига ўтиши мумкин.
Лондоннинг "Вест Хэм" клуби скандинавиялик ўйинчига шартнома таклиф қилмоқчи.
Олдинроқ маълум бўлганидек, 30 ёшли ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди. Ўйинчи бошқа клубларнинг таклифини кўриб чиқади ёки "Брентфорд" билан янги битим имзолайди.
Эриксен жамоага ушбу йилнинг январида келган эди. Кристиан АПЛ доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 4та ассист қайд этди.
Фикрлар