UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  80 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  15 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  3 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

"Локомотив"нинг янги спорт директори Сервер Жепаров: "Япония биз учун муносиб рақиб" Янгиликлар

"Локомотив"нинг янги спорт директори Сервер Жепаров: "Япония биз учун муносиб рақиб"

Бугун "Локомотив" клубига спорт директори этиб тайинланган Сервер Жепаров билан янги лавозими ҳамда U-23 Осиё кубоги ҳақида суҳбатлашдик.

- Биринчи навбатда сизни “Локомотив” клубига спорт директори этиб тайиланганингиз билан табриклайман. Клуб томонидан сизнинг олдингизга қандай вазифалар қўйилган?

- Олдин қандай вазифалар бўлса менга ҳам шу вазифалар қуйилган. Яъни болалар футболини ва клуб инфроструктурасини ривожлантириш вазифаси.

- Сиз U-23 Осиё кубоги ўйинларига биринчи марта келишингиз эмас, балки янги клубингизга бирон ўйинчиларни кўз остингизга олиб қуйгандирсиз?

- Бу лавозимга тайинланишимни олдиндан билмаган эдим ва ўйинларни шунчаки футболни севганим учун томоша қилмоқдаман, бундан ташқари Осиё жамоаларининг бу ёш тоифасида қанчалик ривожланоётгани мен учун қизиқ.

-Адашмасам сиз "Локомотив" акадаемиясини директори лавозимида ҳам ишлагансиз ва энди клуб спорт директори лавозимида иш бошлайсиз. Қачондир катталар муррабийи лавозимда ишлашни режалаштирмаяпсизми?

- Албатта ўзимни бу лавозимида синаб кўрмоқчиман, чунки яқинда ПРО лицензиясни олдим ва вақти келса муррабий бўлиб фаолият юритаман.

- Бугун U-23 жамоамиз Осиё кубоги доирасида Японияга қарши баҳс олиб боради бу учрашув ҳақида фикирларингиз?

- Бизга жуда муносиб рақиб. Япония жамоаси жуда кучли. Бу жамоанинг Жанубий Кореяга қарши баҳсини кўрдим, футболчилари жисмоний ва техник тарафдан жуда кучли бундан ташқари химояси жуда тартибли ўйин кўрсатар экан. Япония жамаси ўйинчилари ёш бўлишига қамасдан катта қисми Жей лигада ўйнашар экан, бундан ташқари Европада ўйнайдиган легионерлари ҳам бор экан. Албатта, мен ўз жамоамиз, Темур Кападзени шогирдларига мухлислик қиламан.

Николай Егоричев суҳбатлашди 

Учқун Азимов таржимаси

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика