"Локомотив"нинг ОЧЛ-2018даги рақиби БАА Суперкубоги учун баҳс юритади
18 янв 2018 09:01
Янгиликлар
"Локомотив"нинг ОЧЛ-2018даги рақиби БАА Суперкубоги учун баҳс юритади
"Локомотив" жамоасининг Осиё Чемпионлар Лигаси-2018 гуруҳ босқичидаги рақиби - БААнинг "Ал Ваҳда" клуби кеча БАА Президенти кубоги 1/8 финал босқичи доирасида "Эмирейтс" жамоасига қарши баҳс юритди.
Қизиқарли тарзда кечган беллашувда "Ваҳда" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қайд этиш жоизки, Президент кубогининг амалдаги соҳиби санладиган "Ал Ваҳда" ўтган мавсумда ушбу мусобақа финалида "Ал Наср"дан 3:0 ҳисобида устун келган эди. Бу эса ушбу жамоанинг БАА Суперкубоги учун беллашувда иштирок этишини таъминлади.

БАА Суперкубоги учун ўйинда "Ал Ваҳда" БАА чемпиони саналадиган - ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб бораётган "Ал Жазира"га қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин 20 январь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Фикрлар