
Дастлабки ўртоқлик учрашуви 10 январь куни Суданнинг "Ал-Иттиҳод" клубига қарши кечади. Шундан сўнг, 15 январда Қувайтнинг СК "Қувайт" жамоасига қарши ўйин ташкил этилади.
Йиғин якунида — 19 январь санасида эса Украинанинг "Днепр" жамоасига қарши майдонга тушилади.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, айни вақтда "Локомотив" сафида икки бразилиялик ва 3 нафар россиялик футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Ушбу футболчилар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.