UZ

Сўнгги янгиликлар

03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   0 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  0 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  1 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  5 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1

“Локомотив”нинг испаниялик легионери – ким ўзи у? Янгиликлар

“Локомотив”нинг испаниялик легионери – ким ўзи у?

Охирги 2 йилда Ўзбекистон чемпионатида “Пахтакор” чемпион бўлиб келмоқда. Ундан аввалги йилларда эса Тошкентнинг бошқа бир жамоаси – “Локомотив” қаторасига чемпион бўлиб келди.

Сўнгги йилларда бироз бўлса-да таркиб жиҳатдан кучсизланган “Локо” янги мавсумдан таркибига қатор етакчи, тажрибали, легионер футболчиларни жалб қилмоқда. Бугун чиққан хабарга кўра, Тошкент жамоаси испаниялик ҳимоячи Диего Барданкани ўз сафига қўшиб олди. Испан мураббийдан сўнг таркибга қўшилган испан футболчи ким, қандай натижаларга эришгани билан қизиқдик.

1993 йилнинг 20 март куни туғилган Диего ўз фаолиятини дастлаб “Вальядолид” жамоаси сафида бошлади. Ушбу жамоада бир мавсум ҳаракат қилгач “Атлетико Онубенсе” клубига ўтди. Мазкур клубда 2014/15 йилги мавсумда ҳаракат қилган футболчи, 2015 йилнинг ёзида “Эльденсе”дан “Леванте” сафига кўчиб ўтди. 1 февралгача “Леванте”да ҳаракат қилган Дигео мавсумнинг иккинчи ярмини “Реал Хаэн”да ўтказди. 2017 йилнинг 12 март кунидан бошлаб СИК сафида ўйнашни бошлаган футболчи 2018 йилнинг январь ойида “Ивиса” жамоасига ўтди. Мавсум охирида эса “Гимнастика” жамоаси футболчисига айланган. 2019 йилнинг феврал ойида “Бытовий Бытув” сафига бориб қўшилган футболчи, ўша йилнинг ёзида “Инджия” аъзосига айланди. 2020 йилнинг 6 февраль куни эса “Горица” футболчисига айланди Барданка. 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб клубсиз бўлган Диего энди Тошкентнинг “Локомотив” сафида ҳаракат қилади.

YouTube тармоғида футболчининг намойиш этган ўйинларидан лавҳа ҳам жойлаштирилган.


 






Реклама



Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика