UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон - Ўзбекистон 2:2 (онлайн ҳисоб)  7 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  2 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  9 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  13 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4

«Локомотив»нинг икки футболчиси Англияга йўл олади Янгиликлар

«Локомотив»нинг икки футболчиси Англияга йўл олади

Хабарингиз бор, “Локомотив” профессионал футбол клуби яқинда Англия биринчи дивизион вакили “Флитвуд Таун” жамоаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.
Ушбу ҳамкорликни имзолаш мақсадида “Флитвуд Таун” Бош директори Стив Курвуд ҳамда жамоанинг спорт директори Грейтар Стейнсон Тошкентда бўлиб қайтишди.

Меҳмонлар 1 июль куни ўтказилган “Локомотив” - “Навбаҳор” баҳсини кузатишди. Шунингдек, эртаси куни улар учун “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари ҳамда биринчи лига жамоаси “Локомотив-БФК” ўртасида назорат учрашуви ташкил қилинди. Ҳар бир тайми 30 дақиқадан давом этган бу ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашув давомида англиялик меҳмонларга “Локомотив” тарбияланувчиларидан икки нафарининг ўйини маъқул келди. Булар - дарвозабон Рустам Нортожиев билан ҳимоячи Сергей Прохоров.



Рустам Нортожиев

Маълумот учун ҳар иккала футболчимиз ҳам 1996 йилда туғилган бўлиб, ўзлари иштирок этган ўйинларда ижобий таассурот қолдириб келишди. Эндиликда ушбу ўйинчиларимиз учун янги босқич бошланади. Шу йилнинг август ойида Рустам Нортожиев билан Сергей Прохоров Англияга йўл олади ва “Флитвуд Таун” сафига бориб қўшилишади. Футболчиларимиз у ерда август ойининг ўзидаёқ “Флитвуд Таун” клуб таркибида “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль”, “Эвертон” сингари машҳур клублар ўринбосарларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишади. Ҳар иккала футболчимиз камида олти ойни Англияда ўтказиб, ўз маҳоратларини оширишади.



Сергей Прохоров чапда

Ҳозирданоқ виза ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжат билан боғлиқ ишларни ҳал қилиш бошлаб юборилган. Насиб қилса, Рустам Нортожиев билан Сергей Прохоров августда “Туманли Альбион”га жўнаб кетишади.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика