UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  0 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  432 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  0 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  7 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  26 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  4 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8

"Локомотив"га фақат ғалаба керак ёхуд бугунги ўйинга доир фактлар Янгиликлар

"Локомотив"га фақат ғалаба керак ёхуд бугунги ўйинга доир фактлар

Тошкент, 8 апрель - Хабарингиз бор, бугун "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг 4-тур доирасида "Ал Садд"га қарши баҳс олиб боради.
Гуруҳ жадвалидан келиб чиқиб айтганда, "Локомотив"га "Ал Садд" билан кечадиган беллашувда фақат ғалаба керак. Зеро "темирйўлчилар" ҳозирча бир очко билан охирги ўринда боришяпти. "Ал Садд" эса 7 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, "Ал Ҳилол" ҳисобида 4 очко, "Фулад" ҳисобида эса 3 очко мавжуд.

Агар бугун "Локомотив" зафар қучадиган бўлса, жадвалда учинчи ўринга кўтарилиб олади. Бунинг учун "Фулад" сафарда "Ал Ҳилол"га имкониятни бой бериши керак бўлади. "Локомотив" - "Ал Садд" баҳси бугун ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти - 16:00. "Ал Ҳилол" - "Фулад" учрашуви эса Тошкент вақти билан 22:45да старт олади. Қуйида "Локомотив" - "Ал Садд" ўйинига доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.

"ЛОКОМОТИВ"
- Жамоа ҳамон илк ғалаба нашидасини суриш илинжида. Чунки "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасида ҳозирча зафар қучгани йўқ. Жамоа ўз майдонидаги аввалги ўйинда "Фулад" билан 1:1 ҳисобини қайд этди.

- "Локомотив" учта ўйинда ўз дарвозасидан 10та гол ўтказиб юборди. Бу эса жуда хунук кўрсаткич ҳисобланади. Бу йилги иштирокчилар орасида биргина Вьетнамнинг "Бин Дуонг" клуби "Локо"га нисбатн битта кўп гол ўтказган - 11та.

- Ҳимоячи Салим Мустафоев сариқ карточкалари иккита етгани туфайли бугунги баҳсни ўтказиб юборади. Аввалги ўйинда иштирок эта олмаган Лутфулла Тўраев эса бу сафар майдонга тушиши мумкин.

"АЛ САДД"
- Ўтган ўйинда қайд этилган 6:2 ҳисоби ОЧЛдаги энг йирик ғалаба сифатида тарихга кирди. "Ал Садд"нинг бунгача энг йирик ғалабаси 2011 йилда рўй берган бўлиб, улар Суриянинг "Ал Иттиҳод" клубини 5:1 ҳисобида енгишган.

- "Ал Садд" бунгача Ўзбекистонда уч марта тўп сурган, икки марта мағлубиятга учраган ("Нефтчи" билан ўйинларда) ва "Пахтакор"га қарши дуранг қайд этган.

- "Ал Садд" охирги бор сафарда 2011 йил "Чонбук Моторс" устидан ғалабага эришган. Жамоа шундан бери сафарда олтита ўйин ўтказган бўлса, бирортасида ҳам уч очкони қўлга кирита олмаган.

- Халфан Иброҳим гуруҳ босқичида учта тўп киритди. У ОЧЛдаги голлари ҳисобини 14тага етказиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика