"Локомотив" зилзиладан жабр чекканларга ёрдам қўлини чўзди
09 фев 2023 13:34
Янгиликлар
"Локомотив" зилзиладан жабр чекканларга ёрдам қўлини чўзди
Туркияда юз берган зилзила ва унинг оқибатлари сўнгги кунларда бош мавзуга айланди.
Хабарингиз бор, кучли ер силкиниши туфайли Туркияда кўплаб бинолар қулади ҳамда минглаб қардошларимиз ҳалок бўлди.
Шу кунларда Ўзбекистон жамоатчилиги турк биродарларга мадад бериш мақсадида ёрдам қўлини чўзмоқда. Хусусан, бугун Тошкентдаги Fashion Hall бизнес марказида зилзиладан жабр чекканларга турли буюмлар ҳамда кийим-кечаклар ёрдам сифатида қабул қилинмоқда.


"Локомотив" ПФК раҳбарияти ташаббуси билан юқоридаги манзилга спорт кийимлари етказиб берилди. Бундай оғир вазиятда Туркия халқига ҳар қандай ёрдам қўлини чўзсак арзийди.
Ёрдам беришни хоҳловчилар бугун 20:00гача Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 30-уйга турли буюм ва нарсаларни олиб келиишлари мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар