"Локомотив" Уммон клубини 10:1 ҳисобида мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
24 фев 2015, 11:04
5 кун БААнинг Дубай шаҳрида машғулотлар ўтказган "Локомотив" кеча Ар-Риёд шаҳрига етиб борди.
Бу ҳақда "Локомотив" клубининг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди.

Дубайдаги тайёргарлик давомида "Локомотив" битта ўртоқлик учрашувини ўтказди. Уммоннинг "Саҳам" клубига қарши кечган ўйинда "темирйўлчилар" 10:1 ҳисобида ғалабага эришишди.

"Саҳам"га қарши ўйинда Темурхўжа Абдуҳолиқов, Руслан Корян, Алишер Шоғуломовлар дубль қайд этишган. Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Мирзаев, Лутфулла Тўраев ҳамда Марат Бикмаев бир мартадан гол уришди.

"Локомотив" эртанги ўйинга тўлиқ тайёр. Таркибда Игнатий Нестеровдан бошқа жароҳатланганлар йўқ.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia