

"Локомотив" делегасияси Сиде шаҳридаги "The Sense De Luxe Hotel" меҳмонхонасига жойлашди. Узоқ давом этган парвоз ҳамда автобусда йўл юриш сабабли мураббийлар штаби бугун футболчиларга дам беришга қарор қилишди.
Янги мавсумга тайёргарлик жараёнидан ўрин олган Туркия йиғини 12 февралга қадар давом этади. Жамоа эртадан майдондаги машғулотларни бошлайди.



Реклама



