UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

“Локомотив” тарбияланувчилари халқаро турнирга йўл олишди Янгиликлар

“Локомотив” тарбияланувчилари халқаро турнирга йўл олишди

Теглар :  Локомотив
Кеча “Локомотив” футбол мактабининг 1998-99, 2000, 2003, 2004 йилларда туғилган тарбияланувчилари Россиянинг Краснодар ўлкасида жойлашган Геленжик ва Новороссийск шаҳарларида бўлиб ўтадиган баҳорги “Краснодар ўлкаси Кубоги”да қатнашиш учун учиб кетишди.

Эркин Саидов раҳбарлигидаги футбол мактаб ёшлари икки босқичдан иборат мусобақада ўз тенгқурларига қарши майдонга тушадилар.

I босқич — 19 мартдан (мусобақа очилиш маросими) 27 мартга қадар (мусобақа ёпилиш куни).
— 1999, 2000, 2003, 2004, 2005 ва 2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида;
II босқич — 28 мартдан (мусобақа очилиш маросими) 5 апрелга қадар (мусобақа ёпилиш куни).
— 2001, 2002, 2004, 2006, 2007, 2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида;

Биринчи босқичда 1998-99, 2000, 2003, 2004 йилларда туғилган футболчиларимиз ўз иштирокларини 19 мартдан бошлайдилар.

Иккинчи босқичда эса 2004, 2006, 2007 йилларда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз иштирок этишади. “Локомотив”нинг иккинчи босқичда иштирок этувчи табрияланувчилари 27 март куни мусобақага ташриф буюришади.

Ёш “темирйўлчилар” ўз гуруҳларида “Спартак”, “Анжи”, “Краснодар” ва “Кубан” каби кучли клуб вакилларига қарши баҳс олиб боради.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика