UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  6 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0

"Локомотив" Саудия Арабистони етакчиси билан дуранг ўйнади Янгиликлар

"Локомотив" Саудия Арабистони етакчиси билан дуранг ўйнади

Дубайдаги еттинчи кун янги йилдаги биринчи ўртоқлик учрашувига тўғри келди.

Рақиб — Саудия Арабистони Про-лигаси етакчиси “Ал-Аҳли”.

Бош мураббий Мирко Еличич бошланғич таркибда иккита ҳужумчини майдонга туширишга қарор қилди. Тимурхўжа Абдуҳолиқовга Дониёр Усмонов ёрдам бериши кўзда тутилганди. Ярим ҳимоя қанотларини катта Жасур Ҳасанов ҳамда Сардор Мирзаев эгаллашди. Уларнинг ортида мос равишда Олег Зотеев ва кичик Ҳасанов тўп суришди. Ҳимоя марказида Тўхтахўжаев-Мухторов тандеми синовдан ўтказилган бўлса, марказ икки тажрибали футболчи – Сервер Жепаров ҳамда Кахи Махарадзега ишониб топширилди.

Саудия чемпионатининг биринчи давраси ортда қолганлигини инобатга оладиган бўлсак, рақиб жамоанинг ўйин амалиёти бобида муаммоси йўқ эди. “Локомотив”да эса шунинг акси – қишки таътилдан кейин футболчилар секин-аста тикланиб келишмоқда. Бу фарқ ўйиннинг боришига таъсир этаётганлигини пайқаш қийин эмасди. Шунга қарамай “темирйўлчилар” биринчи бўлимда рақиб билан тенгма-кураш олиб боришди.

Дастлабки 45 дақиқада ҳисоб очилмади. Игнатий Нестеров ишончли ўйин кўрсатган бўлса, олдинги чизиқда Тимурхўжа Абдуҳолиқовнинг омади юришмади. Бир сафар у дарвозабон билан юзма-юз вазиятдан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимда Еличич заҳирада қолдирилган барча футболчиларни майдонга туширишга қарор қилди. Шу тариқа Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев ва катта Жасур Ҳасановдан ташқари бошланғич таркибнинг қолган футболчилари ўз ўринларини бўшатиб беришди. 70-дақиқага келиб Зотеев ҳамда Ҳасановга ҳам дам берилди. Уларнинг ўрнини Хуршид Мухторов ҳамда Дониёр Усмонов қайтадан эгаллашди. Баҳс ўртоқлик мақомида бўлгани учун бунинг иложи бор эди.

Бўлим аввалини рақиб фаол бошлаган бўлсада, майдонга туширилган “Локомотив” футболчилари ўйинга киришиб кетишгач, унинг суратини тенглаштиришди. Таймда голга тортиши мумкин бўлган вазиятлар биринчисига қараганда камроқ содир этилди.

Шу тариқа тенг курашлар остида кечган учрашувда ҳисоб очилмади – 0:0. Футболчиларимизнинг ўйин амалиёти етарли бўлмаган бир вақтда Саудия етакчиси дарвозамизни ишғол қила олмади.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” навбатдаги ўртоқлик учрашувини 19 январь куни ўтказади. Бу сафар “темирйўлчилар” Хитой чемпионатини 5-ўринда якунлаган “Хенан Жианье”га рақиб бўладилар. Таркибида Жанубий Корея, Португалия, Бразилия каби мамлакатлардан легионерлари бор жамоада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўлажак рақиби — Филиппин сафида тўп сурадиган Хавьер Патиньо ҳам тўп суради.

15 январь, 2016 йил

Халқаро ўртоқлик учрашуви

“АЛ-АҲЛИ” (С. Арабистони) – ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) 0:0

“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров (12. Маъмур Икромов, 46), 36. Хуршид Мухторов (4. Шерзод Файзиев, 46), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 35. Олег Зотеев, 24. Кахи Махарадзе (18. Тимур Кападзе, 46), 16. Жасур Ҳасанов (68. Сергей Прохоров, 46), 77. Жасур Ҳасанов, 21. Сервер Жепаров (22. Санжар Шоаҳмедов, 46), 8. Сардор Мирзаев (41. Қувондиқ Рўзиев, 46), 11. Тимурхўжа Абдуҳолиқов (7. Иван Вукович, 46), 34. Дониёр Усмонов (10. Марат Бикмаев, 46).

Огоҳлантиришлар: Сергей Прохоров (60), Шерзод Файзиев (77).

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика