UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  101 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  15 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  9 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  17 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   255 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  23 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

"Локомотив" Саудия Арабистони етакчиси билан дуранг ўйнади Янгиликлар

"Локомотив" Саудия Арабистони етакчиси билан дуранг ўйнади

Дубайдаги еттинчи кун янги йилдаги биринчи ўртоқлик учрашувига тўғри келди.

Рақиб — Саудия Арабистони Про-лигаси етакчиси “Ал-Аҳли”.

Бош мураббий Мирко Еличич бошланғич таркибда иккита ҳужумчини майдонга туширишга қарор қилди. Тимурхўжа Абдуҳолиқовга Дониёр Усмонов ёрдам бериши кўзда тутилганди. Ярим ҳимоя қанотларини катта Жасур Ҳасанов ҳамда Сардор Мирзаев эгаллашди. Уларнинг ортида мос равишда Олег Зотеев ва кичик Ҳасанов тўп суришди. Ҳимоя марказида Тўхтахўжаев-Мухторов тандеми синовдан ўтказилган бўлса, марказ икки тажрибали футболчи – Сервер Жепаров ҳамда Кахи Махарадзега ишониб топширилди.

Саудия чемпионатининг биринчи давраси ортда қолганлигини инобатга оладиган бўлсак, рақиб жамоанинг ўйин амалиёти бобида муаммоси йўқ эди. “Локомотив”да эса шунинг акси – қишки таътилдан кейин футболчилар секин-аста тикланиб келишмоқда. Бу фарқ ўйиннинг боришига таъсир этаётганлигини пайқаш қийин эмасди. Шунга қарамай “темирйўлчилар” биринчи бўлимда рақиб билан тенгма-кураш олиб боришди.

Дастлабки 45 дақиқада ҳисоб очилмади. Игнатий Нестеров ишончли ўйин кўрсатган бўлса, олдинги чизиқда Тимурхўжа Абдуҳолиқовнинг омади юришмади. Бир сафар у дарвозабон билан юзма-юз вазиятдан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимда Еличич заҳирада қолдирилган барча футболчиларни майдонга туширишга қарор қилди. Шу тариқа Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев ва катта Жасур Ҳасановдан ташқари бошланғич таркибнинг қолган футболчилари ўз ўринларини бўшатиб беришди. 70-дақиқага келиб Зотеев ҳамда Ҳасановга ҳам дам берилди. Уларнинг ўрнини Хуршид Мухторов ҳамда Дониёр Усмонов қайтадан эгаллашди. Баҳс ўртоқлик мақомида бўлгани учун бунинг иложи бор эди.

Бўлим аввалини рақиб фаол бошлаган бўлсада, майдонга туширилган “Локомотив” футболчилари ўйинга киришиб кетишгач, унинг суратини тенглаштиришди. Таймда голга тортиши мумкин бўлган вазиятлар биринчисига қараганда камроқ содир этилди.

Шу тариқа тенг курашлар остида кечган учрашувда ҳисоб очилмади – 0:0. Футболчиларимизнинг ўйин амалиёти етарли бўлмаган бир вақтда Саудия етакчиси дарвозамизни ишғол қила олмади.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” навбатдаги ўртоқлик учрашувини 19 январь куни ўтказади. Бу сафар “темирйўлчилар” Хитой чемпионатини 5-ўринда якунлаган “Хенан Жианье”га рақиб бўладилар. Таркибида Жанубий Корея, Португалия, Бразилия каби мамлакатлардан легионерлари бор жамоада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўлажак рақиби — Филиппин сафида тўп сурадиган Хавьер Патиньо ҳам тўп суради.

15 январь, 2016 йил

Халқаро ўртоқлик учрашуви

“АЛ-АҲЛИ” (С. Арабистони) – ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) 0:0

“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров (12. Маъмур Икромов, 46), 36. Хуршид Мухторов (4. Шерзод Файзиев, 46), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 35. Олег Зотеев, 24. Кахи Махарадзе (18. Тимур Кападзе, 46), 16. Жасур Ҳасанов (68. Сергей Прохоров, 46), 77. Жасур Ҳасанов, 21. Сервер Жепаров (22. Санжар Шоаҳмедов, 46), 8. Сардор Мирзаев (41. Қувондиқ Рўзиев, 46), 11. Тимурхўжа Абдуҳолиқов (7. Иван Вукович, 46), 34. Дониёр Усмонов (10. Марат Бикмаев, 46).

Огоҳлантиришлар: Сергей Прохоров (60), Шерзод Файзиев (77).

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика