UZ

Сўнгги янгиликлар

07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  3 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  6 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  2 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1

"Локомотив": Садриддин беш ой, Фарҳод эса икки ойдан сўнг сафга қайтади Янгиликлар

"Локомотив": Садриддин беш ой, Фарҳод эса икки ойдан сўнг сафга қайтади

Хабарингиз бор, миллий чемпионатимизнинг сўнгги турларида «Локомотив» клуби плеймекери Садриддин Абдуллаев жароҳати боис майдонга тушмаяпти.
Ундан олдинроқ эса жамоамиз тўпурари бўлиб турган Фарҳод Тожиев ҳам оёғидан олган жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққанди. Ушбу икки футболининг сафдан чиқиши темирйўлчилар ҳужум чизиғидаги ранг-барангликни йўқотди. Натижада «Локомотив» муҳим ўйинларда қимматли очколарни бой бермоқда. Жамоа шифокори Аброр Пирриев билан уюштирган суҳбатимиз айнан Садриддин Абдуллаевнингн жароҳати ва унинг қачон сафга қайтиши хусусида бўлди.

- Садриддин Абдуллаевнинг «Насаф» билан ўйинда олган жароҳатидан кейин ўтказилган тиббий кўрик натижалари тизза бўғимининг жиддий жароҳатланганлигини кўрсатди, - деди биз билан суҳбатда жамоа шифокори. – Тизза бўғимининг биратула крестсимон бойлам, мениск ҳамда ички ёнлама бойламларининг «букет» жароҳати Садриддин операция столига ётишини англатарди. Шу сабабли клуб раҳбарияти уни Фарҳод Тожиевнинг ортидан Германия клиникасига юборишга қарор қилишди. 9 октябрь куни Германияга жўнаб кетган Абдуллаев операция муолажаларини муваффақиятли ўтказиб 15 октябрда Тошкентга қайтиб келди.

- Операция муваффақиятли ўтган бўлса, яқин орада Абдуллаев майдонга қайтиши мумкинми?

- Бироз муддат ўтгач, ноябрь ойида Садриддин яна Германияга қайта тиббий кўрикдан ўтиш учун бориб келади. Ўша ерда маьлум реабилитация тадбирлари қилинади ҳамда кейинчалик амалга оширилиши лозим бўлган муолажа ва реабилитация чора-тадбирлари режаси белгиланади. Агар барчаси режага асосан олиб борилса Абдуллаев яна 5 ойдан сўнг сафга қайтиши мумкин.

- Жамоамиз тўпурари Фарҳод Тожиевни қачон майдонда кўришимиз мумкин?

- Биласиз, кичик Тожиев ўша «Бунёдкор» билан бўлган кубок ўйинида олган жароҳатидан сўнг ўтказилган тиббий текширув натижалари унинг болдир-товон бўғимининг лат ейиши ва бўғим бойламларининг қисман узилганлигини кўрсатди. Маълум муддат танаффусдан кейин олиб борилган даволаш муолажалари натижасида Фарҳоднинг болдир-товон бўғимидаги яхшиланиш жараёни узоққа чўзилаётгани ҳамда кутилган натижани беравермаганлиги сабабли раҳбарият билан келишган ҳолда уни хорижда хирургик муолажа йўли билан даволашни лозим топдик ва футболчи Германияга юборилди. Фарҳод сентябрь ойида болдир-товон бўғимида қилинган хирургик муолажадан сўнг Германиядан қайтиб келди ва ноябрда у ҳам реабилитация учун қайта немис клиникасига йўл олади. Ҳаммаси режадагидек кетса, тахминан 2 ойлардан сўнг Фарҳоднинг сафга қайтиши кутилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика