UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  0 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  1 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  23 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  21 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  5 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16

"Локомотив" ПФК вакиллари Малайзияда, эртага ОЧЛ қуръаси бўлади Янгиликлар

"Локомотив" ПФК вакиллари Малайзияда, эртага ОЧЛ қуръаси бўлади

Теглар :  ЛокомотивОЧЛ
Ушбу мавсум якунларига кўра, Ўзбекистон чемпиони ҳамда Кубогини қўлга киритган "Локомотив" келаси йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади.

Ҳозирда клубнинг уч нафар вакили - "Локомотив" ПФК спорт директори Р.Муқимов, халқаро бўлим мутахассиси С.Акромов ҳамда клуб матбуот котиби Х.Холиқов Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб туришибди. Клубимиз ходимлари "Hilton" меҳмонхонасига жойлашишган.

Эртадан бошлаб ОЧЛ ҳамда ОФК Кубогида иштирок этувчи клублар учун икки кунлик семинар старт олади. 13-14 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган иш тартиби давомида бир қатор масалалар кўриб чиқилади, хусусан, келаси йилги халқаро мусобақалар учун юз берадиган ўзгаришлар маълум қилинади ва энг асосийси, 2017 йилги Осиё чемпионлар лигасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, ушбу мусобақадаги иштирокни "Локомотив" гуруҳ босқичидан, "Бунёдкор" билан "Насаф" эса плей-офф босқичидан бошлайди. Барча тадбирлар "Hilton" меҳмонхонасининг катта анжуманлар залида ўтказилади. Бугун ОФК ходимлари Малайзияга ташриф буюрган ҳар бир клуб вакилларини икки кунлик иш тартиби билан таништириб чиқишди.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика