UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  7 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  92 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2

"Локомотив": "Пахтакор" ёшлари билан ўйинда мағлубият Янгиликлар

"Локомотив": "Пахтакор" ёшлари билан ўйинда мағлубият

“Чилонзор” даҳасидаги сунъий қопламали майдонда “Локомотив” ёшлар жамоаси “Пахтакор”нинг 1-лига жамоасига қарши ўйинда майдонга тушди.
Беллашувда Жасур Абдураимов шогирдлари 3:0 ҳисобида муваффақият қозонишди.

Сир эмаски, январь-февраль ойларида бир қатор янги футболчилар мураббийлар кўригида бўлишади. Бугунги ўйин “Локомотив” учун уларни синовдан ўтказиб олиш учун ҳам керак эди. Футболчиларни рўйхатдан ўтказиш вақти яқинлашгани сайин мураббийлар якуний таркиб аъзоларини аниқлаб бораверишади.

Ўйиннинг 34-дақиқасига келиб “пахтакор”чилар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Биринчи бўлимда устунлик асосан майдон эгалари томонида эди. Иккинчи бўлимга келиб мураббийлар таркибни бутунлай янгилашди. Бунинг натижасида устунлик “Локомотив” футболчилари томонига ўтди. Ҳужумлар асосан “Пахтакор” дарвозаси олдида ташкил этилганига қарамай, кейинги голлар ҳам мезбонлар томонидан киритилди. Ҳар икки сафар ҳимоячилар қарши ҳужумни қўйиб юборишди.

Бугунги беллашув йиғинда иштирок этаётган бир қатор йигитларнинг келгуси тақдирларига ойдинлик киритиб бериши мумкин. Улар намойиш этган ўйинни мутахассислар синчковлик билан кузатиб боришди.

ПАХТАКОР – ЛОКОМОТИВ 3:0

Голлар
: 34 (1:0). 50 (2:0). 66 (3:0).

1-бўлим: Нортожиев — Адамов, Эркинов, Ғаниев, Шаҳобиддинов — Қаюмов, Фозилов, Омоналиев, Илёсов — Ғуломов, Соқиев.

2-бўлим: Нортожиев — Абдуллаев, Муҳамедов, Иброҳимов, Эргашев — Хамроев, Сафаров, Эргашев, Танаев — Мўминқулов, Камолов.


1

 2

 4

 5

 12

 6

 7

 8

 9

 11

 13

 14

 10

 15


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика