

Бунга сабаб «Локомотив» клубининг ОЧЛ 1/8 финалига чиққани бўлди.
«Локомотив» мусобақада Ўзбекистон клублари орасида кейинги босқичга чиққан ягона клуб бўлди. Клуб 17 май куни Саудия Арабистонида «Ал-Ҳилол» меҳмони бўлади. «Темирйўлчилар»да сафар олдидан қўшимча бир кун бўлиши учун ПФЛ «Пахтакор» билан ўйинни 12 майга кўчирди.



