

Бу ўйин “Локомотив”нинг олий лига тарихидаги юбилей 300-учрашуви бўлди.
Мазкур баҳсда яна бир статистик маълумот қайд этилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Яъни, ўйинда “темирйўлчилар”нинг учинчи тўпини киритган Тимур Кападзе “Локомотив”нинг олий лигадаги 450-голи муаллифи бўлди.
2004 йилдан бери олий лигада иштирок этиб келаётган “Локомотив” шу пайтгача 300та ўйинда майдонга тушган бўлиб, шундан 134тасида ғалаба қозонган, 61 марта дуранг ўйнаб, 105та баҳсда мағлуб бўлган.



