“Локомотив” Наманганга кетишдан олдин охирги машғулотни ўтказди (ФОТО)

Narzulla Saydullayev
19 ноя 2015, 14:34
“Локомотив” футбол клуби олий лиганинг охирги турини ўтказиш учун эртага Наманганга йўл олади. Бугун жамоамиз аъзолари “Навбаҳор”га қарши кечадиган ўйин олдидан охирги машғулотни ўтказишди.

Машғулот “Локомотив” стадионида бўлиб ўтди. Бироз жароҳати борлиги сабаб Салим Мустафоев ва Неманья Яничич алоҳида машқ қилишди. Бошқа футболчилар эса умумий гуруҳ билан шуғулланишди. Машғулотни “Локо” мураббийлари Андрей Микляев ва Мирко Йеличич олиб борди. Дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук эса бетоб бўлиб қолгани туфайли бугунги машғулотга кела олмади.

“Навбаҳор” – “Локмотив” баҳси бир кунга кейинга сурилгани боис 21 ноябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 14:00да старт олади.


IMG_4736

 IMG_4753

 IMG_4757

 IMG_4774

 IMG_4811

 IMG_4894

 IMG_4942

 IMG_4954

 IMG_4982

 IMG_5013

 IMG_5019

 IMG_5138

 IMG_5165

 IMG_5167

 IMG_5176

 IMG_5180

 IMG_5221

 IMG_5247


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz