UZ

Сўнгги янгиликлар

09:17"Ал Иттиҳод" 1 йил аввал сотиб олган футболчисини деярли 4 баравар арзонроқ сотди  0 08:50"Рома" ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома тузди  0 08:22Жейдон Санчо трансфер ойнасининг сўнгги дақиқаларида АПЛнинг бошқа жамоасига ўтди  4 08:20Туркия чемпионати. "Фенербахче" ўз уйида ғалаба қозонди, Тадис иккинчи голини дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди  0 07:54Расман. Англия терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини Саудияда давом эттиради  2 07:45А Серия. "Интер" - "Аталанта", Тюрамнинг дубли ва Барелланинг ажойиб голи "Интер"га йирик ғалаба тақдим этди  0 07:29"Арсенал" трансфер ойнасининг сўнгги кунида ажойиб ҳаридни амалга оширди  0 01:45А Серия. "Интер" "Аталанта"ни "аямай савалади"  6 01:39Расман: "Манчестер Юнайтед" 60 миллионлик трансферни эълон қилди  5 01:00Расман: Шомуродовнинг рақобатчиси "Рома"дан кетди  12 00:46Расман: МЮ футболчиси Конте жамоасига ўтди  6 00:27Сергей Лушчан: "Қизил карточка, хатолар ва амалга оширилмаган пенальти барчаси яхшиликка"   18 23:48Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  18 23:26Александр Хомяков: “Бугун байрам... ”  6 23:18Эрон. Остон Ўрунов мавсумдаги биринчи голини Ўткир Юсуповга урган учрашув якунланди  8

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига ташриф буюринг Янгиликлар

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига ташриф буюринг

Ўзбекистон Суперлигаси-2018 эртага 2-тур учрашувлари билан давом эттирилади.

Тур доирасидан ўрин олган қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган беллашувлардан бирида Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони - "Локомотив" Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашув "Локомотив" стадионидаги янги мавсумдаги очилиш баҳси бўлади.  Шу боисдан "темирйўлчилар" жамоаси мазкур ўйинга анча жиддий ҳозирлик олиб борди.  Ўйинни юқори савияда ўтказиш мақсадида "Локомотив" стадионида ҳам айрим таъмирлаш ишлари олиб борилди.  Стадионда оилавий сектор ташкил этилди.  Энди стадионга фарзандлари билан биргаликда ташриф буюрадиган мухлислар учун ҳам қулайликлар яратилди.  Шунингдек,  "Локомотив" расмий дўкони ҳам фаолият кўрсата бошлади.  Клуб расмий дўконида ишқибозлар клуб атрибуткалари,  жамоа либослари ҳамда спорт кийимларини ҳарид қилишлари мумкин.

9 март куни бўлиб ўтадиган учрашувда "Локомотив" стадионининг 1-8 секторлари учун билетлар бепул тарзда тақдим этилади.  Қолаверса,  ўйин бошланиши олдидан катта концерт дастури бўлиб ўтади.

Таъкидлаб ўтамиз,  "Локомотив" - "Металлург" учрашуви 9 март куни ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.  Ўйин соат 20:00да старт олади.  Футбол ишқибозлари соат 18:00дан бошлаб стадионга ташриф буюришлари мумкин бўлади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика