UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3

"Локомотив М" - "Краснодар", "Рома" – "Ювентус" ва ҳафтанинг қолган муҳим ўйинлари Янгиликлар

"Локомотив М" - "Краснодар", "Рома" – "Ювентус" ва ҳафтанинг қолган муҳим ўйинлари

Ушбу ҳафтада Россия Премьер Лигасида фаолият олиб бораётган ҳамюртларимиз Одил Аҳмедов ва Виталий Денисовлар тўқнашувига гувоҳ бўламиз.

Шунингдек, Скудетто учун курашда ашаддий рақиблар, Мюнхендаги жанг, "Монако" - ПСЖ, "Севилья" - "Атлетико" ўйинлари ҳам мухлисларимиз учун қизиқ бўлиши аниқ.


«Реал Мадрид» – «Бетис». (шанба. 01:30)
Бугун Бенитесда дастлабки турдаги дуранг тасодиф эканлигини исботлаш учун имконият бор.


Шунингдек, каталонияликлар ҳам бугун "Малага"ни қабул қиладилар.
«Барселона» – «Малага». (шанба. 23:30).


«Локомотив» – «Краснодар». (якшанба. 15:30)
РПЛда фаолият олиб бораётган икки нафар юртдошларимизнинг тўқнашуви. Сиз ушбу ўйинда қайси жамоага мухлислик қиласиз?


«Суонси» – «Манчестер Юнайтед». (якшанба. 20:00)
Аста-секин ўзига келаётган Луи ван Гал шогирдлари чемпионатнинг стабил жамоаларидан бири «Суонси» майдонида меҳмон бўладилар.
Шунингдек, бугун соат 16:45 да бўлиб ўтадиган «Ньюкасл» – «Арсенал» ўйини ҳам АПЛ мухлислари учун қизиқ бўлиши аниқ.


«Монако» – ПСЖ. (якшанба. 23:55)
Франция чемпионати етакчиларининг ўзаро учрашуви. Францияда давранинг марказий ўйинларидан бири десак ҳам бўлади.


«Севилья» – «Атлетико». (якшанба. 23:30)

Ушбу ўйин ҳам Испанияда турнинг марказий ўйини ҳисобланади.


«Бавария» – «Байер». (шанба. 21:30)

Германияда мавсумнинг муҳим ўйинларидан бири бўлиши шубҳасиз. Иккала жамоа ҳам бундан олдинги ўйинларда ғалаба қозонганлар ва турнир жадвалида юқори ўринларда бормоқдалар.


«Рома» – «Ювентус». (якшанба. 21:00)
Чемпионлик учун курашда туринликларга айнан "Рома" асосий рақиб бўлишини ҳисобга оладиган бўлсак, ўйиннинг аҳамиятини тасаввур қилиш қийин эмас.


Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика