

“Локомотив” бу ўйинда ижобий натижа қайд этган тақдирда кейинги босқич масаласини ҳал этади . 4 май кунги беллашув “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади ва учрашув соат 20:00да бошланади.
Эртага, яъни 3 май куни одатга кўра ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ҳамда футболчилар иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Матбуот анжумани “Бунёдкор” стадиони конференциялар залида соат 12:00да бошланади. Матбуот анжуманига келиш истагида бўлган ОАВ ходимлари стадионга 4-дарвозадан киришлари мумкин.



