UZ

Сўнгги янгиликлар

22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  11 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  22 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  4 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  31 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12

“Локомотив” “Истиқлол” билан учрашувга ҳозирлик кўрмоқда (+Фото) Янгиликлар

“Локомотив” “Истиқлол” билан учрашувга ҳозирлик кўрмоқда (+Фото)

Теглар :  Локомотив
Тошкентнинг “Локомотив” клуби 13 март куни Осиё Чемпионлар Лигаси 3-тур учрашувлари доирасида Эроннинг “Истиқлол” клуби меҳмони бўлади.

“Темирйўлчилар” айни дамда мазкур ўйинга қизғин ҳозирлик олиб боришмоқда. Бугун “Локо” футболчилари “Локомотив” стадионида машғулот ўтказишди. Бироз олдин якунига етган машғулот жараёни анча қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди. Жамоамиз аъзолари даставвал енгил югуриб олишди. Кейин Мирко Йеличич бошчилигида чигалёзди машқлари амалга оширилди. Сўнг барча тўп билан муомала машқларини бажаришга ўтди.

Умуман олганда бугунги машғулот жараёнида мураббийлар штаби асосан олдиндаги масъулиятли учрашувда фойдаланиладиган тактикани амалда қўллаш борасида иш олиб боришди.

Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” жамоаси 12 мартга қадар ўз қароргоҳида машғулот олиб боради ва сўнгра Теҳронга йўл олади. “Истиқлол” – “Локомотив” учрашуви 13 март куни соат 20:30да бўлиб ўтади.

Қуйида бугунги машғулот жараёнидан олинган “қайноқ” фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика