UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  1 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  0 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  1 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  11 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   3 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  3 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2

“Локомотив” финалга қадар қандай йўлни босиб ўтди? Янгиликлар

“Локомотив” финалга қадар қандай йўлни босиб ўтди?

Биласиз, Тошкентнинг “Локомотив” клуби жорий йилги мамлакат кубоги финал учрашувига йўл олди.

Финалда “Темирйўлчилар”дан Қаршининг “Насаф” жамоаси қаршилигини енгиш талаб этилади. Хўш, “Локомотив” финалга қадар қандай йўлни босиб ўтди? Бугун шу ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

“Локомотив” Ўзбекистон кубоги-2016даги иштирокини 1/8 финалдан бошлади. Жамоага бу босқичда Андижоннинг “Уз-Донг-Жу” клуби тўқнаш келди. “Бўёқчилар” жамоаси икки ўйин натижасига кўра 13:1 ҳисобида таслим этилди. 1/4 финалда эса “Локомотив” Муборакнинг Машъал” клуби қаршилигини енгишига тўғри келди. Дастлабки ўйинда “Локомотив” футболчилари сафарда 4:1 ҳисобида зафар қучишган бўлса, уйдаги баҳсда 1:2 ҳисобида имконият бой бериб қўйилди. Лекин умумий ҳисобда “Локо” рақибдан устун келди ва ярим финалга йўл олди.

Ярим финал босқичида мамлакатимизнинг вице-чемпиони – “Бунёдкор” доғда қолдирилди. Ҳар икки учрашувда ҳам кичик ҳисобда ғалабага эришган “Темирйўлчилар” биллур соврин учун курашни давом эттирадиган бўлишди.
 

“Локомотив”нинг финалга қадар босиб ўтган йўли:

1/8 финал
Уз-Донг-Жу (Андижон) 1:4 Локомотив (Тошкент)

Локомотив (Тошкент) 9:0  Уз-Донг-Жу (Андижон)

1/4 финал
Машъал (Муборак) 1:4 Локомотив (Тошкент)

Локомотив (Тошкент) 1:2  Машъал (Муборак)

1/2 финал

Локомотив  (Тошкент) 1:0 Бунёдкор (Тошкент)

Бунёдкор  (Тошкент) 0:1 Локомотив (Тошкент)


Ана энди олдинда бизни финал беллашуви кутиб турибди. Ўйин 30 ноябрь куни Самарқанддаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади ва соат 13:00да бошланади.

Таъкидлаш жоизки, “Темирйўлчилар” ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон кубоги финалида ўйнайдиган бўлишди. Ўтган галги уринишда “Локо” футболчилари кубокни бошлари узра баланд кўтаришган эди. Умид қиламизки, иккинчи финал ҳам биз учун омадли бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика