"Локомотив": Эртага "Машъал" билан назорат учрашуви ўтказамиз

Narzulla Saydullayev
26 янв 2015, 16:18
Эртага 26 январь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси сунъий майдонида Муборакнинг "Машъал" клубига қарши назорат учрашуви ўтказилади.
Жамоалар ўзаро иккита ўйин ўтказишни режалаштиришган. Дастлабки ўйин 12:00да бошланади ва унда "Локомотив" ёшларни майдонга туширишни ният қилган. Иккинчи ўйин эса 14:00да бошланади.

Бу "Локомотив"нинг Тошкентдаги йиғинлар доирасидаги сўнги ўртоқлик учрашуви бўлади. 29 январдан бошлаб эса жамоа Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини давом эттиради.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz