UZ

Сўнгги янгиликлар

01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  0 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  9 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5

"Локомотив": Дубайдаги иккита рақиб номи маълум бўлди Янгиликлар

"Локомотив": Дубайдаги иккита рақиб номи маълум бўлди

Теглар :  Локомотив
Бугун тонгда Дубайга жўнаб кетган “Локомотив” 12 ва 14 февраль кунлари Хитой Супер лигаси клубларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушадиган бўлди.

12 февраль кунги рақиб ўз миллий чемпионатини 13-ўринда якунлаган “Тяньцзинь Теда” клуби бўлади. Голландиялик мутахассис Ари Хаан бошқариб борадиган бу клуб сафида бир қатор машҳур футболчилар тўп суришади. Португалиянинг “Спортинг” жамоасида уч йил ўйнаган ва кейинчалик Хитойга ташриф буюрган колумбиялик Фреди Монтеро Муньоз, Бразилиянинг бир қатор машҳур клубларида ҳаракат қилган футболчилар — аргентиналик Эрнан Баркос, бразилиялик Вагнер Дос Сантос ҳамда Лукас Фонсека, Эрон миллий терма жамоасидаги ўйинлари орқали яхши таниш бўлган Муртазо Пурлиганжи, австралиялик Александар Йованович шулар жумласидандир.

14 февраль куни Хитой Супер лигасининг сўнгги мавсумини 10-пағонада тамомлаган “Чанчунь Ятай” билан ўйин ташкил этилади. Бу жамоа Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Анзур Исмоилов орқали футбол мухлисларимизга яхши таниш. Ажаб эмас, у “Локомотив”га қарши ўйинда ҳаракат қилса. Қизиқ томони шундаки, 14 февраль куни “темилйўлчлар”нинг терма жамоага аъзо футболчилари Ливан билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушишлари мумкин. Шу боисдан мураббийлар штаби катта эҳтимол билан олти нафар футболчини “Чанчунь Ятай”га қарши ўйната олишмайди.

Хитойнинг бу клубида Анзур Исмоиловдан ташқари яна уч нафар ҳорижий футболчи тўп суради ва уларнинг барчаси олдинги чизиқда ҳаракат қилади. Тайпейлик Ю Тинг Ко, нигерлик Мусса Маазу ҳамда боливиялик Марсело Морено шулар жумласидан. Нигерлик ҳужумчи ўз вақтида Москванинг “ЦСКА”, Франциянинг “Монако”, “Бордо”, Португалиянинг “Маритимо” клублари шарафини ҳимоя қилган бўлса, боливиялик Марсело Морено “Шахтёр”, “Вердер”, “Уиган” каби жамоалардаги ўйинлари орқали таниш.

Эслатиб ўтамиз, Дубайдаги биринчи йиғин доирасида “Локомотив” Хитой Супер лигасининг бешинчи жамоаси “Ҳенан Жианье” билан майдонга тушган ва беллашувда ҳисоб очилмаганди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика