UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

"Локомотив" бўлажак рақиб номини кутяпти Янгиликлар

"Локомотив" бўлажак рақиб номини кутяпти

Теглар :  Локомотив
“Локомотив”нинг Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги рақиби “Ан-Наср” Амирлик чемпионатининг 17-турини йирик ғалаба билан якунлади.

Турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турган “Аш-Шаржа” клубига қарши кураш олиб борган Иван Йованович шогирдлари 4:1 ҳисобида муваффақият қозонишди. Бунда “Ан-Наср” сафида ҳаракат қилган Чили, Конго, Буркина Фасо ҳамда бразилиялик легионер йигитларнинг ҳиссаси катта эди.

Жумладан, машҳур Нилмар 36-дақиқага қадар хет-трик қайд этган бўлса, 44-дақиқада конголик легионер Кембо-Экоко пенальтини аниқ амалга оширди. Меҳмонлар 70-дақиқага келибгина ҳисобни 1 тага қисқартиришди. 17-турдан кейин “Ан-Наср” 3-пағонадан мустаҳкам жой эгаллаган.

Гуруҳ босқичидаги яна бир рақибимиз – Эроннинг “Сепахон” клуби эса 13-ўринда бораётган “Фулад”га имкониятни бой бериб, ўзи 10-пағонага шўнғишга мажбур бўлди. 70-дақиқада ўтказиб юборилган голга ҳамюртимиз Фозил Мусаев жамоадошлари жавоб бера олишмади.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив”нинг гуруҳдаги учинчи рақиби номи 9 февраль куни бўлиб ўтадиган “Ал-Иттиход” (Саудия Арабистони) – “Ал-Вихдат” (Иордания) ўйинидан кейин маълум бўлади.

Бевосита ўзимизнинг футболчилар ҳақида гап кетганида, улар 9 февраль кунга режалаштирилаётган ўртоқлик ўйинига тайёргарлик кўришмоқда. Машғулотлар режа асосида давом этмоқда, жароҳатланган футболчилар йўқ. Мураббийлар 23 февраль санасига қадар жамоани оптимал формага олиб кириш учун тинмай меҳнатдалар. 10 февралдан эътиборан улар чемпионлар лигасидаги биринчи рақиб жамоага қарши тайёргарликни бошлашади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика