

Бугун ҳам жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар "Локомотив" ПФК титул ҳомийси Orient Finans Bank ходимлари билан биргаликда Республика онкология илмий марказида бўлиб, хасталикдан азият чекаётган болажонларни Янги йил билан табриклашди.
Совғалар улашиш чоғида Қорбобо ва қорғизнинг ташрифи болажонларга ҳақиқий байрам кайфияти улашди. "Локомотив" вакилларининг болалар ҳолидан хабар олиши болажонлар кўнглини кўтарди, бундан ота-оналар ҳам ниҳоятда хурсанд бўлди. Қолаверса илмий марказ шифокорлари ҳам жамоамиз аъзоларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Шу ўринда хасталик билан курашаётган барча болажонларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз.
"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.











