«Локомотив» БАА клубини жуда йирик ҳисобда мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
25 фев 2014, 08:34
БААда ўқув-машғулот йиғинлари олиб бораётган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси 24 февраль куни илк назорат ўйинини ўтказди.
Бу ҳақда «Локомотив» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вадим Абрамов қўл остидаги «Локомотив» БАА олий дивизиони аутсайдерларидан бири – «Дубай»га қарши учрашувда катта устунликка эришишди ва 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Локомотив» учрашувни қуйидаги таркибда бошлаган эди: Нестеров, Мустафоев, Йўлдошев, Тўхтахўжаев, Карпенко, Мусаев, Тўраев, Раҳимов, Ҳасанов, Тожиев, Нагаев.

Вадим Абрамов қўл остидаги «Локомотив» БААдаги йиғинни 19 февраль куни бошлаган. Машғулотлар 2 мартгача давом этади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz