UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  4 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  4 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  26 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  4 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3

“Локомотив” аъзолари футбол фахрийлари имзолаган резолюцияга қўл қўйиш ниятида бўлишмаган Янгиликлар

“Локомотив” аъзолари футбол фахрийлари имзолаган резолюцияга қўл қўйиш ниятида бўлишмаган

Теглар :  Локомотив
7 сентябрь куни Radisson BLU Hotel Tashkent меҳмонхонасида “Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва дунё тажрибаси” конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда 2017 йилнинг 10 августида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3196 рақамли “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори муҳокама қилинди.

Шунингдек, ушбу конференцияда мамлакатимизда спорт, хусусан, футболни ривожлантириш учун қандай ишлар амалга оширилиши лозим экани, Ўзбекистон Футбол Федерацияси иш тизимини ўзгартириш ҳамда ислоҳ этиш борасида қандай ишлар амалга оширилиши лозим экани гапириб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, конференция якунида унда қатнашган бир қатор футбол фахрийлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Давлат маслаҳатчиси Ахмадхўжа Юнусходжаев, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Алишер Султонов номига резолюция юборишди. Резолюцияда конференция иштирокчиларининг мамлакатимизда футболни ислоҳ этиш борасидаги таклифлари баён этилган.

Қайд этиш жоизки, Anhor.uz  сайтида резолюция имзолаган фахрийлар номи маълум қилинди. Унда резолюцияга имзо чекиш пайтида конференцияда иштирок этганлик тўғрисидаги қоғозга қўл қўйяпман, деб ўйлаган “Локомотив” жамоаси мураббийлари – Андрей Микляев, Андрей Фёдоров ҳамда “Локомотив” футбол клуби ўйинчиси – Тимур Кападзеларнинг номлари ҳам зикр этилган.

Кенг оммага маълум қилмоқчимизки, жамоамиз номидан ушбу конференцияга таклиф этилган 2 нафар мураббий ҳамда бир нафар футболчи ташкилотчиларнинг таклифини рад этмаслик учун ҳам унда иштирок этишди. Бироқ улар конференция якунида резолюция имзоланишидан бутунлай бехабар бўлишган ҳамда унга қўл қўйиш ниятида бўлишмаган.


Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика