"Локомотив" аъзолари Баковкада изоляция қилинди

24 июн 2020, 22:15
Москванинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати жамоани Баковкадаги базага кўчириш ҳақида қарор қабул қилинганини маълум қилди.

Энди футболчилар ва мураббийлар штабининг аъзолари ўзларини клуб базасида изоляция қилишади. Клуб раҳбарияти РПЛда коронаавирус инфекциясининг кўпайиши муносабати билан шундай қарорга келган.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив"  кейинги ўйинни "Рубин"га қарши ўтказади. Учрашув Қозон шаҳрида 27 июнь куни ўтказилиши белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/fclokomotiv

Сўнгги янгиликлар

Барча ›