"Локомотив" "Ал Ваҳда" билан ўйинни қизил-яшил-яшил либосда ўтказади
11 фев 2018 19:09
Янгиликлар
"Локомотив" "Ал Ваҳда" билан ўйинни қизил-яшил-яшил либосда ўтказади
Эртага, 12 февраль куни Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тур учрашувлари доирасида "Локомотив" БААнинг "Ал Ваҳда" клубига қарши баҳс юритади.
Бугун мазкур ўйин олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтди. Жумладан, "Локомотив" ҳамда "Ал Ваҳда" клублари расмийлари иштирокида ташкил этилган митингда жамоалар эртанги баҳсни қандай либосда ўтказишларига аниқлик киритилди.
"Локомотив" эртанги ўйинни қизил-яшил-яшил либосда ўтказади. "Темирйўлчилар" дарвозабони эса қора-қора-қора рангли либосда майдонга чиқади. Меҳмонлар эса кўк-кўк-кўк либосда ўйнайди. "Ал Ваҳда" дарвозабони майдонга оқ-оқ-оқ рангдаги формада чиқадиган бўлди.
Таъкидлаш жоизки, "Локомотив" - "Ал Ваҳда" учрашуви эртага соат 16:00да "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар