"Локомотив" - "Ал Садд" чипталари эртадан бошлаб сотувда

Narzulla Saydullayev
6 апр 2015
Тошкент, 6 апрель - "Локомотив" ўзининг навбатдаги учрашувини ОЧЛ 4-тур доирасида "Ал Садд"га қарши ўтказади.
ТТЗда жойлашган "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган баҳс соат 16:00да старт олади.

Эртадан бошлаб стадион кассаларида ўйин учун чиқарилган чипталарни харид қилишингиз мумкин. Барча тоифадаги чипталарнинг нархи бир хил - 7 минг сўмдан қилиб белгиланган. Демак, "Локомотив"га бефарқ бўлмаган ҳамда учрашувга ташриф буюрадиган мухлислар эртадан бошлаб бемалол чипта харид қилишлари мумкин.

"Ал Садд" билан бўладиган баҳсда ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши "Локомотив" учун ниҳоятда зарур. Чунки ғалаба қозонган тақдиримизда кейинги босқичга чиқиш имконияти пайдо бўлади. Шундай экан, 8 апрель кунги "Локомотив" - "Ал Садд" учрашувини ўтказиб юборманг.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz