"Локомотив" - "Ал Дуҳаил" учрашувига кириш бепул

Narzulla Saydullayev
11 мар 2018, 19:36
Биласиз, 12 март куни "Локомотив" ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичи 4-тури доирасида Қатарнинг "Ал Дуҳаил" жамоасига қарши баҳс юритади.

"Локомотив" ПФК мазкур учрашувни юқори савияда ўтказиш учун жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.  Ўйин куни стадион ҳудудида клуб расмий дўкони фаолият кўрсатади.  Қолаверса,  футбол ишқибозлари "Локомотив" - "Ал Дуҳаил" учрашувига бепул тарзда кириш имконига эга бўлишади.  Билетлар стадион кассаларида бепул тарзда тақдим этилади.  

Таъкидлаб ўтамиз,  "Локомотив" - "Ал Дуҳаил" баҳси эртага соат 17: 00да "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›