

"Локомотив" ПФК мазкур учрашувни юқори савияда ўтказиш учун жиддий тайёргарлик олиб бормоқда. Ўйин куни стадион ҳудудида клуб расмий дўкони фаолият кўрсатади. Қолаверса, футбол ишқибозлари "Локомотив" - "Ал Дуҳаил" учрашувига бепул тарзда кириш имконига эга бўлишади. Билетлар стадион кассаларида бепул тарзда тақдим этилади.
Таъкидлаб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Дуҳаил" баҳси эртага соат 17: 00да "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.




