UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  5 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  17 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

"Локо" "Сўғдиёна"ни қанчадан бери енголмаяпти? Янгиликлар

"Локо" "Сўғдиёна"ни қанчадан бери енголмаяпти?

Суперлиганинг 24-тур баҳслари давом этмоқда.

Ўтган турда "Пахтакор"ни енгган "Сўғдиёна" бугун пойтахтнинг бошқа бир вакили — "Локомотив" майдонига сафар қилади.

Ўзаро учрашувлар тарихига назар солсак, бугунги ўйинда "темирйўлчилар" фаворитдек кўринади:

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатлари тарихида 27 бор тўқнаш келишган. 17 ўйин "Локо"нинг, 5 таси жиззахликларнинг фойдасига ҳал бўлган, 5 дуранг. 

Шу пайтга қадар "Локомотив"дан 58 гол ўтказган "Сўғдиёна" футболчилари 16 бор жавоб қайтаришган.

Энг йирик ҳисоб 2015 йилги мавсумнинг 2-даврасида қайд этилган. 18-турда "Сўғдиёна"ни қабул қилган "Локо" рақиб посбонини 7 бор ранжитган эди. Маълумот учун, ўшанда пойтахт клуби шарафини ҳимоя қилган Жасур Ҳасанов ("Сўғдиёна"нинг ҳозирги сардори) 2 та голли узатмани амалга оширган. 

Бироқ, мусобақа жадвалига эътибор қаратиб, охирги ўйинларни эсласак, устунлик Улуғбек Бақоев жамоаси томонга ўтиб кетади. 23-турдан кейин "Локо" ва "Сўғдиёна" орасида тафовут 10 очкони ташкил қиляпти.

Пойтахт клуби 4 ўйиндан бери Жиззах жамоасини енга олмаяпти, уларнинг 3 тасида мағлуб бўлган.

25.06.2021. "Сўғдиёна" 0:0 "Локомотив"

02.10.2020. "Сўғдиёна" 2:1 "Локомотив"

20.06.2020. "Локомотив" 1:2 "Сўғдиёна"

26.07.2019. "Сўғдиёна" 1:0 "Локомотив"

Шунингдек, "темирйўчилар" бу баҳсга жуда ёмон кайфиятда етиб келганини ҳам унутмаслик керак. 23-турда Қўқонда меҳмон бўлган Микаэль Секейра мағлубиятли ўйин якунида билдирган аччиқ фикрлари учун жаримага тортилгани айтилмоқда. "Сўғдиёна" гарчи кубокни тарк этган бўлса ҳам, чемпионатдаги мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда (8 ўйинлик). Ўтган турда чемпион мағлуб қилингани эса жиззахликларга руҳий устунлик тақдим қилиши аниқ. 

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 45'

Суперлига. 24-тур

05/11/2021, 16:00

0
:
1
Тугади

Сўғдиёна

45'
90'
44'  Хуршидбек Мухторов
45'  Темурхўжа Абдухолиқов
46'  Темурхўжа Абдухолиқов (Азизбек Амонов)
59'  Ислом Қобилов
71'  Жалолиддин Жумабоев (Опекс Самуэль)
71'  Жасур Жалолиддинов (Жавоҳир Сидиқов)
79'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Нурмуҳаммад Тошпўлатов)
90'  Диёр Туропов (Ислом Рашидхонов)
46'  Жасур Ҳасанов О (Эргаш Исмоилов)
58'  Саҳоб Рашидов (Жасур Ҳакимов)
84'  Шаҳбоз Жўрабеков (Дарко Станоевич)

“Локомотив” – “Сўғдиёна” (16:00)

Ҳакамлар: Шавкат Насибулаев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Султонмурод Абдураҳмонов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

VAR ассистенти: Алишер Усмонов

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Сизнингча, "темирйўлчилар" бугун "бўрилар"ни зарарсизлаштириш чорасини топа оладими?

Жиззахга чемпионлик руҳини олиб кирган мураббий

Муаллиф :
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика