UZ

Сўнгги янгиликлар

07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  2 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  50 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3

Лочин Солиев: “Бу йил 15та гол уришни мақсад қиляпман” Янгиликлар

Лочин Солиев: “Бу йил 15та гол уришни мақсад қиляпман”

Андижонлик таржрибали ҳужумчи Лочин Солиев билан яқинда суҳбатлашиб, мавсумга тайёргарлик жараёни қандай кечгани ва унинг бу йилги режалари нималардан иборат эканлиги билан билишга қизиқдик.
- Машғулотларнинг бирида оёғимдан енгил жароҳат олгандим. Кейинчалик қаттиқ грипп касаллигига дуч келдим. Шу сабабли 24 февралдан буён машғулотларда қатнаша олмаяпман - дея гап бошлади 31 ёшли ҳужумчи. - Айни пайтда муолажа оляпман. Тезроқ тузалиб, сафга қайтишни истаяпман. Насиб қилса яқин кунлар ичида машғулотларга қўшиламан.

- Мавсумга тайёргарлик яхши ўтди, назаримда. Менимча бош мураббий Азамат ака Абдураимов ҳам ўтказилган йиғинлардан қониқиш хосил қилди.

- Бу йил фақат олий лигада қолиш учун эмас, балки юқори ўринлардан бирини эгаллаш учун курашамиз.

- Мавсумлар оралиғида таркибга бир қатор янги футболчилар таклиф этилди. Уларнинг янги муҳитга мослашиб кетиши мураккаб бўлмаяпти. Ҳамма йигитлар бир-бирлари билан аҳил ва иноқ бўлишга интилмоқда.

- Мухлисларни мендан нима хоҳлаётганини жуда яхши тушуниб турибман. Буни яхши ҳис этган холда, имкон қадар тезроқ сафга қайтиб жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиляпман. Футбол жамоавий ўйин. Шундай экан барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, мухлисларни хурсанд этиш учун астойдил ўйнаймиз.

- Ҳужум чизиғидаги рақобатни ошириш мақсадида Анвар Ражабов, Виктор Расков ҳамда Алишер Азизов сингари маҳоратли ўйинчилар таркибга жалб этилди. Шахсан мен буни тўғри қабул қиламан. Чунки рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Вазифага эришиш ҳам бирмунча осон кечади. Кимнинг ўйнашини эса мураббийлар штаби ҳал этади.

- Бу йилги мақсадим аввало жамоанинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиш. Қолаверса тўпурарлик маҳоратимни яна бир бор ишга солиб, ўзимни ижобий томондан кўрсатишни истайман. Бошқача айтганда жорий мавсум камида 15та гол уришни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман. Албатта бунга жамоадошларимнинг кўмаги билан эришаман. Бу нарса муҳим аҳамият касб этади деб ўйлайман. Бундан ташқари мураббийнинг ишончи ҳам асосий омиллардан бири саналади.

- 1-турда “Пахтакор”ни қабул қиламиз. Бўлажак ўйин осон бўлмаслиги турган гап. Лекин “шерлар”дан очко олиш мумкин. Чунки буни олдинги йилларда амалда исботлаганмиз. Шунинг учун ҳам шанба кунги ўйинда мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозониш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз. Бу ўйинда майдонга тушиш имкониятим жуда ҳам паст эканлиги боис ҳам шуни айтишим мумкинки, йигитлар чемпионатда омадли старт олиш учун бор кучини бериб ўйнайди. Буни айни пайтда футболчилар жуда яхши тушуниб турибди.
 
Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика